Jamiyat faoliyatining predmeti va maqsadi
Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
Жамиятнинг савдо шахобчалари оркали ахолини ноозиқ-овқат ва бошқа истеъмол моллари билан кенг ассортиментдаги улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;Тадбиркорларга, ноозиқ-овқат хамда бошқа истеъмол моллари сотувчиларга савдо қилишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш;Бу сохада зарур тартибларни ўрнатиш учун хуқуқни мухофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари билан хамкорликда хуқуқ бузарликларга қарши курашни кучайтириш ва таъминлаш;Ахолининг товарлар ва хизматларга бўлган талабларини ўрганиш;Мажмуа худудларида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва бошқа корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозорларда хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятларига ёрдам бериш;Мажмуада сотилаётган махсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари манфаатларини мухофаза қилиш;Мажмуа худудларида фуқаролар, корхоналарда, озиқ-овқат махсулотларини харид қилиш билан шуғулланаётган савдо-харид корхоналари фаолиятини ташкил этиш;Тижорат-воситачилик ва ишлаб-чиқариш фаолиятини амалга ошириш;Ишлаб-чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ишлаб-чиқариш ва тижорат воситачилик хизматларини амалга ошириш;Махсулот ишлаб-чиқарувчи корхоналар савдо воситачилари (чет эл корхоналарини хам қўшиб) билан битимлар, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан буюртмаларни, хом-ашё етказиб беришни махсулотларни ишлаб-чиқаришга жойлаштириш;Мажмуаларга фуқаролар, қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштирувчи корхоналар томонидан ташкилий холда юқори сифатли қишлоқ хўжалик махсулотларини оммавий равишда келтириш йули билан бозор нархларини пасайтиришга қаратилган иқтисодий тадбирларини ўтказиш, узоқ муддатли фъючерс шартномалар тузиш;Мажмуа ва ярмаркаларнинг моддий-техника базасини хар томонлама ривожлантириш, уларни замонавий ускуналар, ашёлар ва бошқа техник воситалар билан қуроллантириш;Корхоналарга ва ахолига пуллик хизматлар кўрсатиш;Иккиламчи ресурсларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоқ хўжалик чиқиндиларини оборотга жалб этиш жойлаштириш-ўраш бюмларини тайёрлаш ва сотиш;Тижорат, савдо-харид, савдо воситачилик, фаолияти, дўконларни, савдо уйларини ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш;Умумий оқатланиш сохасида турли хизматларни кўрсатишни ташкиллаш, қахвахона (ресторан, бар) лар очиш ва эксплуатация қилиш миллий ва овропача таомларни, салқин ичимликлар, нон-булка, қандолатчилик, қишлоқ-хўжалик махсулотларини қайта ишлаш тайёрлаш ва сотиш;Инвестиция фаолияти, шу жумладан, хомашё, махсулотлар, экспорт ва импорт қилиш операцияларни, қонунчиликка мувофиқ савдо воситачи операцияларни амалга ошириш;Қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш ва пардозлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бинолар иншоотлар ва объектларнинг капитал қурилишини амалга ошириш;Юридик ва жисмоний шахслар манфатларини кўзлаб вакиллик фаолиятини юритиш;Маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, депиторлик, броккерлик хизматларини кўрсатиш;Махсулот, фонд, валюта биржалари ва биржадан ташқари оборотларда операцияларнинг барча турларини ўтказиш, қимматли қоғозларни белгиланган тарибда жойлаштириш, чиқариш ва сотиш.Жамият хайрия фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга.Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа барча фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга. |
Share this content: